АсосийSport

Токио-2020: оғир атлетикачи Акбар Жўраев даст кўтариш машқидан сўнг медалга даъвогарлар сафига қўшилди

'Токио-2020: оғир атлетикачи Акбар Жўраев даст кўтариш машқидан сўнг медалга даъвогарлар сафига қўшилди'ning rasmi

Токиода давом этаётган Олимпиада ўйинларининг бугунги баҳсларига оғир атлетика мусобақалари якун ясаб берди.

Туризм ва спорт вазирлигининг хабарига кўра, -109 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида Ўзбекистонлик Акбар Жўраев супачага кўтарилган. Ушбу вазнда жами 9 нафар атлет Олимпия ўйинлари медаллари учун курашга киришган.

"Бошиданоқ ушбу вазнда олтин медаль учун кураш асосан икки спортчи – ҳамюртимиз Акбар Жўраев ва арманистонлик жаҳон чемпиони Симон Мартиросян ўртасида кечиши кутилганди ва амалда шундай бўлди ҳам.

Даст кўтариш машқидаги илк уринишида ҳамюртимиз 189 кило оғирликка буюртма берганди ва фақат иккинчи уринишда бу оғирлик забт этилди. Сўнгги уринишда 193 килони кўтарган ҳамюртимиз ҳозирча медаллар учун курашда жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Шундай экан, ҳамюртимизга омад тилаймиз.",  дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар