Хабар қилганимиздек, айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Президент раҳбарлигида ўтаётган селекторда биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгиланмоқда.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилган. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этган.
Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этган.