Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб, биринчи босқични тугатганидан сўнг танишлари орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.",-дейилади хабарда.