АсосийJamiyat

"Айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилади" – ССВ Наманганда дўппосланган шифокор бўйича муносабат берди

'"Айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилади" – ССВ Наманганда дўппосланган шифокор бўйича муносабат берди'ning rasmi

Аввалроқ, Наманганда фуқаро шифокорни дўппослагани ҳақида хабар берган эдик. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат берди. 

Унга кўра, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Ушбу тажовуз нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, жараёнга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли органлар томонидан айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли органларга мурожаати натижасида Пастдарғом туманида тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқарога қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.  

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 март куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали тез тиббий ёрдам шифокори Х.Мга хизмат вақтида фуқаро Д.О томонидан қилинган тажовуз учун 2021 йил 16 мартдаги суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасининг тегишли қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди ва ҳозирда фуқаро Д.О жазо муддатини ўтамоқда.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиздаги ҳар бир тиббиёт ходими, жумладан, Наманган шаҳридаги тажовузда жабрланган тиббиёт ходимининг манфаатларини ҳам қатъий ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган барча чораларни ишга солади",–дейилади вазирлик ахборотида. 

Бошқа янгиликлар