АсосийJamiyat

Янги тартиб билан "Тонировка" қилиш учун рухсатномаларни бериш енгиллаштириладими?

'Янги тартиб билан "Тонировка" қилиш учун рухсатномаларни бериш енгиллаштириладими?'ning rasmi

Янги тартиб билан "Тонировка" қилиш учун рухсатномаларни бериш енгиллаштириладими? Унинг тартиби қандай бўлади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда  Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева аҳолидан келган шу каби  саволларга жавоб берди:

Ҳукумат қарорига кўра 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

Шунингдек, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.  

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган тасмасимон шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

 Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

 Энг муҳими фуқаролар ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар