Навоий шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувдан маълум бўлишича, “Е” хусусий корхонасига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида газдан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, тармоққа қўйилган тамғани бузиб табиий газдан фойдаланилганлиги натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 176,1 млн сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.