Аввалроқ, Aнгрендаги кўп қаватли уйнинг 6-қаватидаги хонадон ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. Ангрен тумани ҳокимлигининг Матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Ижтимоий тармоқнинг "Олтин воҳа" саҳифасида жорий йилнинг 5 август куни 5/1"а" даҳаси 12-уйда содир этилган ёнғин натижасида бир неча болалар реанимацияга тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссиз.
Ангрен шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматининг берган маълумотларига кўра, ёнғин натижасида жами 12 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган. Улар орасида ҳеч ким соғлиғи жиҳатидан жиддий талофат кўрмаган.
Ўн нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шифохонага боришга рози бўлмаган. Улар орасида 2012 йилда туғилган бир нафар ёш бола ва бир нафар катта ёшдаги фуқаро шифохонага ётқизилган. Уларнинг саломатликлари тиббиёт ходимларининг назорати остида. Аҳволлари яхши.






