Бугун, 6 август куни соат 09:21 да Навоий шаҳар “Кимёгар” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашаган “Зарафшон Файз Оил” МЖЧга қарашли АГТКШдан ёқилғи қуйиб чиқиш вақтида “Labo” русумли автомобилда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғинни ўчиришга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 09:23да ўраб олиниб, соат 09:25да батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор, салон, кузов қисмлари ва автомобиль шиналари ёнган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Хозирда мутахасислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.






