Хабарингиз бор 1-август куни соат 10:40 ларда Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонида ёнғин содир бўлган эди.
ФВВ ижтимоий тармоғида расмий муносабат билдириб, ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14та ёнғин ўчириш экипажи ва 1та ёнғин қутқарув отряди, 4та вертолёт жалб этилгани 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 24 нафар шахсий таркиб ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилгани маълум қилди.
Бироқ ёнғин келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ошкор этилмаганди.
Ижтимоий тармоқларда Зомин тоғларидаги ўрмон ёнғини мансабдорнинг яқин қариндошига тегишли дала ҳовлида олиб борилаётган қурилишдан чиққани хақида маълумот тарқалди.
Хабарда айтилишча, ёнғин Жиззах вилояти ҳокимининг ўғли ёки Зомин тумани ҳокими укасининг номида бўлган дала ҳовлида олиб борилаётган қурилиш (пайвандлаш ишлари) вақтида келиб чиққан.
“Ёнғин чиққан жой қўриқхона ҳудуди бўлиб, у ерда ҳар ким ҳам қурилиш ишлари олиб боришга ёки ердан ўзи истаганича фойдаланишга қодир эмас. Aсосан вилоят ёки туман катталарига тегишли обектлар, дам олиш масканлари бор. Ўша кунги ёнғин Зомин тумани ҳокимининг укасига тегишли дачада (аслида ҳокимнинг дала ҳовлиси, дейилмоқда) пайвандлаш ишлари олиб борилиши вақтидаги эҳтиёцизлик оқибатида келиб чиққан.
Zamon.uz хабар қанчалик асосли эканлигини билиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Aкмал Биноқулов билан боғланган. Мутахассис ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар асоссиз эканлиги, Зомин кўриқхона ҳудудида Жиззах вилоти ҳокимининг қариндошларига тегишли бўлган дала ховли мавжуд эмаслигини маълум қилган.
Масала юзасидан Жиззах прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Мухаббат Уразалиева ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан иш очилганини ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.






