АсосийSport

Токио-2020: Бекзод Aбдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги 4-медал

'Токио-2020: Бекзод Aбдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги 4-медал'ning rasmi

Маҳоратли эркин курашчимиз Бекзод Aбдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. Курашчимиз шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди. 

Бу босқичда вакилмизга 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Aбдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди.

Қайд этиш жоиз, 2 карра ЖЧ совриндори, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Aбдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугун у чиройли ғалабаси билан миллионлаб мухлисларимизга катта қувонч улашди ва ўз совринлари орасида Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўймоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар