АсосийJamiyat

Президент фармони билан ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди

'Президент фармони  билан ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди'ning rasmi

Президент фармони  билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.  

Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.

2021 йилда янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.

Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.

 Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар