Ижтимоий тармоқларда уйсиз аёл 7 ёшли қизчаси билан пойтахт кўчаларида яшаб юргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аввалроқ Олий Мажлиси Сенати уни назоратга олганини ҳам маълум қилган эдик.
Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари ҳам мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Юнусобод туманига боришади ва аёлни излаб топадилар.
Шаҳзода Иброҳимова,
Юнусуобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи:
Биз кўрганимизда унинг аҳволини қониқарли деб бўлмасди. Ҳамма нарсани аравасига ортиб олган. Жудаям тушкун кайфиятда эди. Қайсидир маънода ҳаётга шу йўл билан белгилаб олишни маъқул топган. Мен уни кўрганимда одамларни раҳмини келтириш нуқтаи назаридан қабул қилдим. Аёлда турмуш ўртоғим вафот этган, уйим йўқ деган иддаолар билан инсонлар раҳмини келтириш фикри уйғонган.
Шу куннинг ўзида аёл ва унинг қизи ётоқхонага жойлаштирилади. Маълум бўлишича , аёл Намангандан Тошкентга келин бўлиб тушган. Паркент туманида турмуш ўртоғи олиб берган уй бўлиб, унда ўзи ва қиизи яшаб келган. Аммо ҳақиқат бошқача бўлиб чиқади. Аёл турмуш ўртоғи билан ажрашган ва ундан алимент олиб келади. Қизча онасининг қистови билан кўчада яшаб келган.
Юнусобод тумани Васийлик ва ҳокимлик органи мутахассиси Муҳлиса Қосимова ҳам бу бўйича изоҳ берди:
Оила кодексининг 71 моддасига асосан, ота-она боланинг соғлиги ва таълим-тарбиясига эътибор бериши керак. Бу аёлнинг қизчаси 7 ёшда. У мактабга жалб этилиши керак. Қизчанинг ҳужжатлари ҳеч бир мактабга топширилмаган. Аёл яна шундай юришда давом этиб, одамларни раҳмини келтириб, фарзандидан фойдаланса, болани онадан олиб қўйиб, вақтинча болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмаклашиш марказига жойлаштирамиз. Болани олиб қўйиш ҳуқуқига эгамиз.
Шу куннинг ўзида аёлнинг синглиси ва укаси уни Наманганга олиб кетиш учун етиб келишади. Уларнинг айтишича, Наманганда, ўз ота уйларида яшашлари учун барча шароит етарли. Шу куннинг ўзида аёл синглиси ва укаси томонидан Наманганга олиб кетилган. Аммо орадан икки кун ўтиб, у қизчасини ота-онасига қолдириб, яна негадир Тошкентга қайтиб келади.
Аёл пойтахтга пул топиш ҳамда бу орқали яқинларига ёрдам бериш мақсадида қайтиб келгани айтган.
Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалари бўйича бўлим бошлиғи Мақсуда Хужаназарова ҳам вазиятга ойдинлик киритди:
Аёл билан суҳбат ўтказилди. Унга жамоат жойларида тиланчилик билан шуғулланиш учун жиноий жавобгарлик борлиги тушунтирилди ва огоҳлантирилди. Шундай ҳолатлар ҳам бўлдики, бу билан боғлиқ видео тарқалиб кетгандан сўнг, одамлар ёлғон маълумотларга ишониб, фуқарога моддий маблағлар, телефон, ҳаттоки 1 хонали уй олиб бериш таклифини ҳам билдирган. Ҳурматли фуқаролар! Ҳар бир видеолавҳани олишдан авал мтасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боринг. Ёлғон маълумотларни тарқатишдан огоҳ бўлинг!






