АсосийSport

Токио-2020: Сафина Садуллаева олимпиадани кучлилар сафида якунлади

'Токио-2020: Сафина Садуллаева олимпиадани кучлилар сафида якунлади'ning rasmi

Токио ёзги Олимпия ўйинларининг енгил атлетика дастуридаги аёллар ўртасида баландликка сакраш мусобақалари якунига етди. Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, унда Ўзбекистон шарафини Сафина Садуллаева муносиб ҳимоя қилган.

Ўзининг дебют мусобақасида финалгача етиб борган Сафина ҳал қилувчи баҳсларда ҳам йўқолиб қолмаган. У аввалига 1,89 метр, иккинчи уринишда 1,93 метр баландликни қийинчиликсиз забт этган.

1,96 метр баландликни иккинчи уринишда забт этган Сафина навбатдаги баландлик 1,98 метр тўсиқни забт этолмаган.

Шундай бўлсада, Садуллаеванинг Олимпия ўйинларидаги иштирокини ижобий баҳоланган. Бир ярим йил аввал фарзандли бўлган ва кейинчалик яна спорт фаолиятини тиклаб, қисқа муддатда формага кирган Сафина аввалига лицензияни қўлга киритади, Олимпия ўйинларида эса, финал босқичига етиб борган ҳолда 5-9-ўринларни бўлишиб олади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар