Мудофаа вазирлиги оталиққа олган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган, 20 ёшли Мафтуна Ўсарова 2021 йил 2 август куни Германиянинг “АСКЛЕПИОС” замонавий клиникасига даволанишга юборилди.
2016 йилда Мафтуна дунёда жуда кам учрайдиган “такаясу синдроми”, яъни магистрал қон томирлари торайиши оқибатида инсультга чалинади ва биринчи даражали ногирон бўлиб қолади.
Хабарларга кўра, ҳозирда Мафтуна Ўсарова Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Германиянинг “АСКЛЕПИОС” клиникасида 3 кун давомида ихтисослаштирилган текширувлардан ўтказилиб, интенсив даволаш-соғломлаштириш муолажаларини олмоқда.
Мудофаа вазирлиги доимий равишда Германия клиникаси мутахассисларидан даволаш жараёнларини ўрганиб, назорат қилиб бормоқда.
Айни пайтда Мафтуна Ўсарованинг соғлиги яхшиланиб бораётганлиги айтилмоқда.






