Интернет тармоғида "qalampir.uz" журналисти Феруза Н.ни обрўсизлантирувчи видео тарқалди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Феруза Н. унга туҳмат қилган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишни сўраб Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилган.
"Ҳозирда мурожаат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади."-дейилади ИИББ хабарида.
Шу ўринда , фуқаролар ёлғон хабар тарқариш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддаси («Ёлғон ахборот тарқатиш»), ҳамда туҳмат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддасига («Туҳмат») кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирилмоқда.
Бундан ташқари, порнографик маҳсулотни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189-моддаси («Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш»), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддасига («Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш») кўра жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидланмоқда.