АсосийJamiyat

Зомин тоғларида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

'Зомин тоғларида содир бўлган ёнғин бартараф этилди'ning rasmi

Aввал хабар берганимиздек, бугун, 8 август куни соат 16:37да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудлик билан ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб боришган ва соат тахминан 18:20ларда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғинни ўчиришда ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари иштирок этган. Ёнғин натижасида 10 сотих майдон ёниб зарарланган. Мазкур ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар