Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларига келмасдан номаълум томонга яширинганлиги сабабли, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” жазоси қўлланилган.
Тергов органларидан қочиб юрган қидирувдаги шахс Х.Илҳом 2021 йилнинг 7 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Х.Илҳом содир қилган жиноятига жазо муқаррарлиги таъминланиши учун Термиз шаҳар Ички ишлар бўлими Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилган.