Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 10 август куни Янги Ўзбекистон университетига қабул жараёнлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда маълум қилинишича, “Янги Ўзбекистон” университети ўз йўналишида "Дунёнинг энг яхши 100 та университетлари" рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусет технология институти ҳамда халқаро сифат стандартларига мувофиқ комплекс ва илмий-техник марказларини яратишда Мюнхен Техника университети билан ҳамкорлик қилади.
Университет талабаларига энг нуфузли маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳатто чет элда ҳам амалиёт ўташ имкони берилади. Шунингдек, иқтидорли ва академик муваффақиятга эришган талабалар учун турли грантлар тақдим этилади.