АсосийJamiyat

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиали очилади

'Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиали очилади'ning rasmi

Бугун Кинематография агентлигида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти вакиллари билан институтнинг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича учрашув ташкил этилди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Киномотография агентлиги хабар берди.

Агентлик раҳбарияти, киномутахассислар, ижодкорлар иштирокидаги учрашувда филиал очилишида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Учрашув давомида шунингдек, талабаларнинг ўқишини кўчириш, сифатли таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликда ижодий танловлар ва фестиваллар ўтказиш, тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ёшларни фильмлар суратга олишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалалар ўртага ташланган.

Бошқа янгиликлар