АсосийJinoyat

Тошкентда аёллар ва қизларга ноқонуний диний сабоқ берганлар аниқланди

'Тошкентда аёллар ва қизларга ноқонуний диний сабоқ берганлар аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Учтепа туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Каримбаева Арофат, Рихсибаева Хадича, Раупова Лобарлар махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёллар ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (“Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилди. 

Суд томонидан уларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

"Ҳурматли фуқаролар! Унутманг, диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш қонунчилигимизда тақиқланади. Агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-2-моддасига асосан (“Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин",–дейилади шаҳар ИИББ ахборотида. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар