Юнусобод туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
ЙҲХББнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил 12 август куни соат 08:50 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги "Nexia 3", ҳайдовчи 1959 йилда туғилган Ғ.Ю. бошқарувидаги "Cobalt" ҳамда ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилаётгани айтилмоқда.
Шу ўринда барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишлари сўралмоқда.