АсосийJamiyat

Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши туфайли вафот этди

'Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши туфайли вафот этди'ning rasmi

Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1-август куни  соат 09:30 ларда Навбаҳор тумани, “Янги йўл” маҳалласи, Оқ том кўчаси, 55-уйнинг олдидаги 21/85-сонли электр ёғоч таянчининг устида марҳумнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кучланиш остига тушиб воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Навбаҳор туман электр таъминоти корхонасининг масъул ходимлари ҳатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида воқеа тафсилотлари жойида ўрганилган.

Шунга кўра, ушбу тармоқ 110/35/10 кВли “Янги Қўрғон” подстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Охунбобоев” шахобчасига уланган 35-сонли, қуввати 100 кВАли трансформатордаги 0,4 кВли автоматга уланган. Техник ҳолати ҳозирги кунда қониқарли аҳволда бўлиб, Навбаҳор туман электр таъминоти корхонаси “Янгиқўрғон” устолик жойи ходимлари томонидан хизмат кўрсатилади. Устолик жойи ходимлари томонидан тармоқни эксплуатация қилиш, техник ҳужжатларни юритиш ҳужжатлари жойида ўрганилганда, хавфсизлик техникаси ва электр ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.

Бундан ташқари, мазкур ҳудудан электр таъминоти корхонасига бирон бир мурожаат тушмаганлиги аниқлади.

Марҳум О. А. электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажармасдан туриб, ўзбошимчалик билан (тармоқни ўчирмасдан) иш бажарганлиги, бунинг оқибатида кучланиш остига тушишини билган ҳолда ушбу ишни бажарганлиги аниқланган. Бу билан хавфсизлик техникаси қоидаларини қўпол равишда бўзган.

"Сизга яна бир бор эслатиб ўтамизки, ҳар бир инсон электр хавфсизлиги масалалари учун жавобгар бўлиши, ўз ҳаёти ва соғлиғига ғамхўрлик қилиши ва қадрлаши керак. Электр токи таъсирида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун электр тармоқларини ҳимоя қилиш қоидаларига ва электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш керак. Ҳеч қачон трансформатор пунктларига ва электр узатиш тармоқларининг устунларига тегмасликка ҳаракат қилинг.

Ўзбошимчалик билан кимнингдир илтимосини ёки арзимаган моддий манфаатдорликни кўзлаб ўз ҳаётингизни хавф остига қуйманг!

Агар шикастланган юқори кучланишли тармоқларни ва узилган симларни кўрсангиз, дарҳол электр таъминоти корхонасининг навбатчи диспетчерига ёки 1154 қисқа рақамига хабар беринг! Ўзинигизни ва яқинларингизни асранг!", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар