1

Фарғонада 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади

ЖАМИЯТ 14.08.2021, 19:30
Теглар: Фарғона, малина плантацияси
Фарғонада 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади

Фарғона туманида 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона туманининг малина етиштириш кенг оммалашган ҳудудларидан бири бўлган  “Дилкушо” маҳалласига қилган ташрифида маълум қилди

Дастлаб аҳоли хонадонларида малина етиштириш жараёнларини кўздан кечирган вилоят раҳбари, сўнгра малиназорлар ташкил этилган деҳқон хўжаликларини ҳам бориб кўрди.  

Маълум бўлишича, “Дилкушо” маҳалласида яшовчи аҳоли томорқалари малина ҳамда узумчиликка ихтисослашган бўлиб, оила бюджети учун сезиларли даромад манбасига айланган. Хонадонларда малинада икки марта ҳосил йиғиб олинади. Вилоят ҳокими ташриф буюрган хонадонлардан бири – Илҳомжон Йўлдошев ҳовлисида 10 сотих ерда узумзор барпо этилган бўлиб, остига малина экилган. Хонадон соҳиби, ўтган йили узумдан 40 миллион сўм, малинадан 20 миллион сўм даромад олганини айтиб, бу йил ундан ҳам каттароқ даромадни кўзлаб турганини қайд этган.  

Вилоят ҳокими “Дилкушо” маҳалласига туташ ҳудуддаги суғориш муаммоси бўлган, самарасиз ер майдонларини бориб кўздан кечирган. Ҳудуд иқлимининг малина етиштиришга мослигини ҳисобга олган ҳолда, бу ердаги бўш майдонлардан 300 гектарида малина плантацияси барпо этиш, бунинг учун майдонларни тошлардан тозалаш, табиий ўғитлар билан озиқлантириш, тик қудуқлар қазиш ва насослар ўрнатиш бўйича топшириқ берган.

 Ташкил этиладиган малина плантацияси 30 сотихдан 1000 та оилага бўлиб берилиши ва кооперация шаклида фаолият юритиши белгилаб берилган. Шунингдек, ҳудудда дастлабки босқичда музлаткичли мева сақлаш омбори иншо этиш бўйича ташаббускор сармоядор аниқланиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб, экспортга йўналтириш чоралари кўрилади. 

Иккинчи босқичда малинани қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1