1

Муфтий Усмонхон Aлимов вафот этди

ЖАМИЯТ 15.08.2021, 12:06
Теглар: Усмонхон Aлимов
Муфтий Усмонхон Aлимов вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Aлимов 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мубашшир Aҳмад хабар берди.

Усмонхон Aлимов Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1982—1983-йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Aраб мадрасасида, 1983—1987-йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989—1990-йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.

Усмонхон Aлимов Паяриқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980—1982-йилларда имом-ноиб, 1987—1989 йилларда, сўнгра яна 1990—2006-йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.

2000—2006-йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби сифатида ишлаган. 2006-йилдан то ҳозирга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, муфтий сўнгги вақтларда Москвада даволанаётган эди — у ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олаётган эди.

Шарҳлар

Меҳмон 15.08.2021, 09:30
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, оила аъзоларига сабир берсин, ОМИН!
"Муфтий ҳазратнинг васиятларини адо этдим..." – Рустам ҳожи Жамилов Усмонхон Алимов қандай васият қолдирганларини айтди

22.08.2021, 21:09

Рустам ҳожи Жамилов марҳум муфтий Усмонхон Aлимов қандай васият қолдирганини очиқлади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матубот хизмати хабар берди.Маълум бўлишича, Усмонхон Aлимов вафотидан аввал ўзи...
Шавкат Мирзиёев Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

15.08.2021, 22:20

Аввалроқ, муфтий Усмонхон Aлимов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1