1

АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

ЖАМИЯТ 16.08.2021, 16:46
Теглар: АОКА, кикбоксинг ассоциацияси
АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган.

Конференцияда кикбоксинг спорт тури шу йилнинг июль ойида олимпиада ўйинлари киритилгани — Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси фаолиятини янада кучайтириш, Ўзбекистонда ушбу спорт турига бўлган қизиқиш ва эътиборнинг яна ошишига туртки бўлиши эътироф этилган.

Тадбирда ташкилий масалалар ҳам кўрилган. Ассоциация раҳбар органлари тизимига ўзгартириш киритилиб, раис лавозими жорий этилди, ташкилотнинг янги Устави қабул қилинган.

Шу пайтга қадар ассоциация президенти вазифасини бажариб келган Ойбек Норметов ассоциация раислигига сайланган. Ассоциация президентлигига эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев сайланган:

— Мамлакатимиз раҳбарининг спортга қаратаётган эътибори — Токиода ўтказилган олимпиада ўйинларида қўлга киритилган натижаларда ҳам ўз аксини топди. Ушбу ғалабаларга яратилган шароит ҳамда мураббийлар ва спортчиларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига эришилди. Энг биринчи навбатда, ёшларни ушбу спорт турига кенгроқ қизиқтириш ва жалб этишимиз лозим. Бунинг учун спорт иншоотларини қайта қуриш, реконструкция қилиш, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш жуда муҳим. Шунингдек, Кикбоксинг ассоциациясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортчиларимизнинг тайёргарлик жараёнлари, ўқув-йиғинлари, мусобақалар учун махсус заллар ва майдонлар ташкил этиш, кикбоксинг бўйича мураббийларни кўпайтириш, уларнинг малакасини ошириш бўйича иш олиб борамиз. Ишончим комилки, олдимизда турган муҳим вазифаларни амалга оширсак, кикбоксингчиларимиз ҳам бошқа спортчилари сингари нуфузли мусобақаларда юртимиз байроғини баланд кўтаради.

Шарҳлар

АОКА Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот берди

08.06.2021, 18:08

Куни кеча Андижонда журналистлар калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда айтилишича, бугун Ахборот...
2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган

05.05.2021, 17:54

Олий суд мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  2021 йил 1-чорагида судьяларга нисбатан қўзғатилган интизомий иш бўйича маълумот берди:️«Бугунги кунда тизимда 401 та суд фаолият...
АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди

28.04.2021, 18:20

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот...
АОКА «Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган рейтингдан норози. Унда Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича 157-ўринга муносиб кўрилганди

21.04.2021, 17:57

«Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 157-ўринда қайд этилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рейтинг бўйича расмий муносабат берди:Ташкилот томонидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1