1

Мессининг эски бутсалари Миср аҳолисини ғазабга солди

СПОРТ 01.04.2016, 09:54
Теглар: Лионель Месси
Мессининг эски бутсалари Миср аҳолисини ғазабга солди

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўз бутсаларини Миср мамлакатида ҳайрияга йўналтириш мақсадида кимошди савдога қўйгани учун маҳаллий аҳолининг танқидига учради. Бу ҳақда lenta.ru хабар берди.  

Ушбу ҳодиса футболчининг Мисрнинг MBC MASR телеканалидаги ток-шоудаги иштироки вақтида содир бўлди. Миср мамлакати аҳолиси аргентиналик футболчининг ушбу хатти-ҳаракатини ҳақорат сифатида қабул қилишди. Бундай совғалар, одатда, мисрликлар учун нафрат рамзи ҳисобланади. 

“Мен ўзимни ҳақоратлангандек ҳис қиляпман. Агар у бизни камситмоқчи бўлса, бутсаларини ўз бошига кийиб олсин ёки мухлисларининг бошига кийдирсин. У яхшиси, бутсаларини ўз мамлакатидагиларга берсин, у ерда ночорлар кўп”, – дейди Миср футбол федерацияси матбуот котиби Азми Мегаҳед. 

Маълум бўлишича, Мессининг ҳақоратомуз қилмишидан сўнг мисрликлар ўз оёқ кийимларини футболчининг ватанига жўната бошлаган. 

Мазкур нохуш воқеа Аргентинанинг Боливияга қарши (2:0) Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳси 6-туридан олдин рўй берди. Месси ушбу ўйинда пенальтидан гол киритиб, терма жамоаси сафидаги голлари сонини 50 тага етказгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Мессининг қачондан машғулотларга қайтиши маълум бўлди

14.01.2022, 22:06

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси келаси ҳафтада умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Қайд этилишича, Месси 15 январь куни "Брест"га қарши ўйинда...
Месси ва унинг 3 нафар жамоадошида коронавирус аниқланди

02.01.2022, 18:42

"ПСЖ" жамоаси бир қатор футболчилари хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.Маълум бўлишича,  Лионель Месси, Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битумазаланинг...
Мессига тегишли бўлган Барселонадаги меҳмонхона бузиб ташланади

06.12.2021, 23:51

Барселона шаҳри маъмурияти Лионель Мессига тегишли меҳмонхонани бузиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда El Confidencial хабар берди. Манбада айтилишича, мазкур меҳмонхона шаҳар қурилиш қоидаларига мос келмаяпти. У “Барселона”...
Месси навбатдаги “Олтин тўп”ни қўлга киритади

27.11.2021, 15:56

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси навбатдаги “Олтин тўп”ни қўлга киритади. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар берди. Аргентиналик футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритиш йўлида Роберт Левандовски ҳамда Карим...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1