АсосийJamiyat

Қашқадарёда спорт устаси ўлдириб кетилди. Унга суиқасд қилганликда айбланаётган 6 нафар шахс қамоққа олинди(видео)

'Қашқадарёда спорт устаси ўлдириб кетилди. Унга суиқасд қилганликда айбланаётган 6 нафар шахс қамоққа олинди(видео)'ning rasmi

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида чемпион йигит Элбек Раҳимов ўлдирилди. Манбага кўра, воқеа бугун, 17 август куни соат 09:45 да содир бўлган.

Маълумотларга кўра, йигит аввалига роса дўппосланган. Сўнгра пичоқланиб, яримжон ҳолатда машинага тиқиб олиб кетилган. Марҳумнинг жасади Чироқчи туманининг Еттитом қишлоғидан топилган.

 Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов қотиллик воқеасини тасдиқлади, дея хабар қилмоқда Дарё.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларнинг 6 нафари процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар