АсосийJamiyat

Оққўрғондаги боғчада касалланган болаларнинг 21 нафари соғайгани айтилмоқда

'Оққўрғондаги боғчада касалланган болаларнинг 21 нафари соғайгани айтилмоқда'ning rasmi

Аввалроқ Токент вилояти Оққўрғон туманидаги 5 сонли боғча тарбияланувчиларида юқумли касаллик аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилар саломатлиги тўғрисида кунлик маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, бугун, 19 август 16:00 соат холатига: тиббиёт муассасаларида жами 9 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг холати ўрта оғир, 5 нафар беморнинг холати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг холати қониқарли.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича маълумот берилади.

Аввалроқ тиббиёт муассасаларига 30 нафар тарбияланувчи қабул қилингани, бугунги кунга келиб 21 нафар тарбияланувчи уйига рухсат берилгани ҳақида хабар берамиз.

Мавзуга доир:

Оққўрғон боғчасидаги болалар захарланиши бўйича текширув бошланди – Прокуратура

Оққўрғондаги боғчада касалланган болаларнинг сони 30 тага етди

Ниғматилла Йўлдошев Президент топшириғи билан Оққўрғондаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг касалланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар