Италиянинг "Рома" слуби сафида тўп сураётган ўтбекистонлик фудболчи Элдор Шомуродов Туркиянинг “Трабзонспор” жамоасига қарши баҳсда гол урди.
Бу Шомуродовнинг "Рома" сафидаги илк расмий ўйинда урган илк расмий голи.
Трабзонда кечган баҳснинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткор ўйин кўрсатди ва дарвозалар дахлсиз қолди.
Ўйиннинг иккинчи 45 дақиқаликда жамоалар умумий ҳисобда 3 та гол урди. 55-дақиқада Лоренсо Пеллегрини Генрих Мхитаряннинг узатмасини голга айлантирди ва “Рома”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 64-дақиқада Aндреас Корнелиус қанотдан оширилган тўпни боши билан римликлар дарвозасига жойлаб қўйди ва мувозанатни тиклади. 81-дақиқада эса ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов “Рома”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.