Жорий йил 18 август куни Жиззах шаҳрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда вилоят масъуллари иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Жумладан, тадбирда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, туманлар ҳокимлари ўринбосарлари ва тижорат банклари масъуллари иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 февралдаги “Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокида “Ўзбекистон сут тармоғида қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда мазкур қарорда белгилаб берилган долзарб вазифалар, тижорат банклари томонидан кредит ажратилишини жадаллаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.