АсосийJamiyat

Ўзбекистон – Хитой ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик такомиллаштирилади

'Ўзбекистон – Хитой ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик такомиллаштирилади'ning rasmi

Марказий ҳарбий кенгаши Қурол, ҳарбий техника ва технологияларни ривожлантириш бош бошқармаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи ташкиллаштирилди. Бу ҳақда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Хитой томони масъул вакиллари томонидан Қурол, ҳарбий техника ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича мавжуд ва истиқболли лойиҳалар, уларни амалга ошириш муддатлари ҳамда ҳамкорлик соҳасини тизимли тартибда ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Ташриф давомида хорижий делегация вакилларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги мудофаа саноати комплекси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш этилди.

Бошқа янгиликлар