Тошкент шаҳрининг Мустақиллик шоҳ кўчасидаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик туфайли мазкур кўчанинг А. Қодирий ва Оққўрғон кўчалари оралиғидаги йўлнинг бир томони 23 август соат 06:00 қадар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, М.Улуғбек тумани Асака ва Дархон кўчаларидаги улгуржи ва чакана истеъмолчилар 23 август соат 07-00га қадар ичимлик суви тармоғидан узилади.
"Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз",–дейилади ҳокимлик ахборотида.