АсосийЖамият

Болани боғчага қабул қилишда қандай имтиёзли тоифалар бор? Севара Ўринбоева жавоб берди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактаб...

'Болани боғчага қабул қилишда қандай имтиёзли тоифалар бор? Севара Ўринбоева жавоб берди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Мазкур регламентга кўра болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:

·      ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

·      уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

·      ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

·      талабалар ва педагогларнинг болалари;

·      етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

·      бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

·      акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Шунга кўра Сиз талаба бўлганлигингиз сабабли имтиёзли тоифага кирилитгансиз. Бунда устунлик ҳуқуқингиз мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетангизда кўрсатилган бўлиши лозим.

Бошқа янгиликлар