Бу ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин", — дея хабар бермоқда Гидрометерология хизмати.
Унга кўра ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3° га юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди. Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 17-22°, кундуз кунлари 23-26 августда 33-38°, 27-28 августда 31-36° атрофида бўлади.
Хабарга кўра, об-ҳаво шароитига кўра август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг барқарор вақти ҳисобланади. Ушбу даврда ёғингарчилик жуда кам ёғади ва у жуда кучсиз бўлади. Ўзгидромет хизматининг кузатув маълумотларига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик меъёри ва август ойида ёғингарчилик бўлган кунлар сони июль ойига нисбатан камроқ.