АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

'Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди'ning rasmi

2021 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститисия, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, бўлажак турли даражадаги икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Aфғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Т.Ҳакала Ўзбекистон томонига Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари ва бошқа шахсларни Aфғонистондан эвакуация қилиш жараёнида ҳар томонлама кўрсатаёган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Бошқа янгиликлар