АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги Тошкент вилоятининг 2 та маҳалласида болалар майдончаси қуриб берди

'Адлия вазирлиги Тошкент вилоятининг 2 та маҳалласида болалар майдончаси қуриб берди'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги  Нурли Замин МФЙ ва Гулистон МФЙ ҳудудларида болалар ва спорт (street working) майдончалари қуриб берилди. Бугун унинг рамзий калити маҳалла аҳолисига топширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида вазирлик раҳбарияти ва ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар давомида ушбу маҳалла аҳолисидан болалар бўш вақтларини унумли ўтказиш учун майдонча кераклиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Шу боис Адлия вазирлиги ушбу хайрия ташаббусига қўл ўрган.

— Маҳалламизниг аҳолиси, айниқса аёллар, бер неча марта ҳокимликка мурожаат қилган шу масала бўйича, аммо натижаси бўлмади, — дейди Нурли Замин МФЙ раиси ўринбосари Гулнора Саидохунова. — Бошқа жойларга ҳам мурожаат қилдик ва бугун маҳалламизда байрам. Тақир ер ўрнига шинам ва ҳар тамонлама ўйланган болалар майдончаси бўй ростлади. Барча оналар ва болалар ҳурсанд! Бу мустақилликнинг 30 йиллигига маҳалламиз учун ўзига хос совға бўлди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар