АсосийJamiyat

Сенат Раиси: "Кадастр халққа яқин, очиқ ташкилот бўлиши керак"

'Сенат Раиси: "Кадастр халққа яқин, очиқ ташкилот бўлиши керак"'ning rasmi

Танзила Нарбоева Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида кадастр соҳасини танқид қилди. 

"Бугун кадастр масаласи ҳам ниҳоятда долзарб. Сўнгги йиларда соҳадаги тизимли ўзгаришларга қарамасдан жойларда қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан, ерларни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш, коррупция ҳолатлари ҳали ҳам кузатилмоқда. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ер сотиш билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай жиноятларга Кадастр агентлигининг собиқ ва амалдаги ходимлари ҳам қўл ураётгани ачинарли.

Табиийки, биз бунга бефарқ қарай олмаймиз. Шу сабабли, кадастр соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати юзасидан Кадастр агентлиги раҳбарининг ахборотини эшитишни лозим топдик. Ҳақиқатдан ҳам долзарб масала. Жойларда ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳолатлари давом этаётгани жуда ташвишли.

Ерни ноқонуний эгаллаб, иморат қуриш ҳолатларини пайқамаслик мумкин эмас. Ҳар бир ҳудудда маҳалла раиси, участка нозири, сектор раҳбари, ёки бу масалага бевосита масъул ва жавобгар бўлган кадастр ходимлари бор. Бироқ, тор манфаатлар илинжида бунга кўз юмиляпти.

Бугунги шароитда Агентлик аҳоли учун энг яқин ва очиқ ташкилот бўлиши керак. Бироқ айни пайтда бунинг аксини кўряпмиз.

Президентимиз бекорга очиқлик ва шаффофликни талаб қилмайдилар. Шу талаб бажарилмаган соҳа борки, барчаси коррупция ботқоғига ботади",– дейилади Сенат Раиси нутқида.

Бошқа янгиликлар