АсосийСиёсат

Мирзиёев ва Алиев олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилди

Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

'Мирзиёев ва Алиев олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилди'ning rasmi

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини Бутунжаҳон урбанизация форумининг муваффақиятли ташкил этилгани билан табриклади.

Учрашувда аввалги олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро савдо ҳажми йил бошидан буён 40 фоиздан зиёдга ошганини қайд этди.

Шунингдек, қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди.

Лойиҳаларни жадаллаштириш, қўшма инвестицияларни кенгайтириш ҳамда Қўшма инвестиция компанияси маблағларини фаол жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар транспорт ташаббуслари ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

Учрашувда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:02

    Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

    Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучич билан учрашув ўтказди.

    'Мирзиёев ва Эрдоған стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.05.2026 10:34

    Мирзиёев ва Эрдоған стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

    ''ning rasmi

    Сиёсат 15.05.2026 05:57