Аввалроқ, Тошкент 3 аэропорти 19 августдан бошлаб номаълум муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, 2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент 3 аэропорти ўз фаолиятини бошлайди ва республика бўйлаб барча авиапарвозлар ушбу аэропортдан жадвалга кўра амалга оширилади.
Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар берди.
Йўловчилардан маҳаллий авиақатновлар билан боғлиқ саволларни авиакомпания алоқа-марказидан, аэропорт маълумот олиш марказидан ва Uzbekistan Airways ижтимоий тармоқларидан аниқлаштиришлари сўралмоқда.