Ижтимоий тармоқларда "Байроғимиз ранглари каби бўялган Спарк автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.
Маълум бўлишича, бугун, 31 август куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида "Спарк" ҳамда "Ласетти" русумли автомобиллар ҳайдовчилари транспорт воситасининг кузов қисмини мустақиллик байрами муносабати билан бир неча хил рангларга бўяб шаҳар ҳудудида ҳаракатланган.
Мазкур ҳайдовчилар ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қоидалар бўйича тушунтиришлар берилган.
Ходимлар ҳайдовчиларни мустақилликнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб оқ йўл тилашган.
"Ҳайдовчилар огоҳлантирилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай жарима белгиланмаган. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", — дейилади хабарда.