АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар вазири билан учрашди

'Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар вазири билан учрашди'ning rasmi

2021 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Майо билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда ТИВ.

Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида "Италия – Марказий Осиё" иккинчи вазирлар учрашуви юзасидан фикр алмашган.

Минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Aфғонистондаги вазият кўриб чиқилган. 

Абдулазиз Камилов:  

 "Ўзбекистон Италия билан Афғонистон йўналишидаги алоқаларни, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр", дейди Абдулазиз Камилов.

Музокараларда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган.

Бошқа янгиликлар