Адиблар хиёбонида Бобурга бағишланган “Йулбарс изидан" ҳужжатли фильм премьераси ўтказилди.
Премьерадан олдин Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида "Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти – ватанпарварлик намунаси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот котиби.
Тадбирда Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалар, саҳна кўринишлари, ғазаллар ва шеърий парчалар ўқилган.
Шундан сўнг, Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети буюртмасига биноан “Sintez film” студияси томонидан суратга олинган “Йулбарс изидан. Заҳириддин Муҳаммад Бобур” ҳужжатли фильми намойиш этилган.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Санъат Кенжаев, продюсер Хуршид Алихўжаев. Актёрлар Илҳом Бердиев, Илмира Раҳимжонова, Баҳрилло Раҳимов, Алишер Йўлдошев, Мансур Абдухолиқов, Райҳон Асадова, Умид Зокиров, Далер Темуров, Зариф Ҳасанов.