АсосийJamiyat

Россияда вафот этган ўзбек фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди

'Россияда вафот этган ўзбек фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг вафот этгани, 3 нафар фарзанди ва опаси қийин аҳволда қолгани ҳамда унинг жасадини ватанга қайтариш учун маблағ йўқлиги сабабли ёрдам сўралгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар қилишча, ҳолат назоратга олинган ва Ўзбекистоннинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлган.

1982 йилда туғилган, 14 йилдан буён ушбу давлатда яшаб келаётган фуқаро О.Ё. соғлиғи ёмонлашгани оқибатида 2021 йилнинг 5 сентябрь куни вафот этади.

Марҳумнинг қариндошлари жасадни Ўзбекистонга жўнатиш учун маблағ сўраб блогерларга мурожаат қилмаган.

Вафот этган фуқаро билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилиб, унинг жасади ва қариндошлари бугун Ўзбекистонга олиб келинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар