Навбатдаги саммитда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилот Эроннинг ташкилотга аъзолигини Эълон қилади.
Бу ҳақда "Коммерсант"га таяниб Lenta.ru хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, яқин орада ШҲТга аъзо давлатлар сони тўққизтага кўпаяди.
Қайд этилишича, 16-17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган йиғилишда давлат раҳбарлари Эронни ШҲТга қабул қилиш тартиби бошланганини эълон қилишлари керак. Бироқ Теҳроннинг халқаро ташкилотга кириши бироз вақт талаб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Эрон ШҲТга кузатувчи мақомини олган, шундан сўнг 2008 йилда тўлиқ аъзолик учун ариза берган.