Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги съездида 2021 йилги президентлик сайловларига партия сиёсий кенгаши аъзоси, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзод сифатида тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси Қурултойида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди бир овоздан маъқуллангани хабар қилинган эди.






