АсосийJamiyat

Давлат тест маркази абитуриентларга тегишли телефон рақамларини пуллаётган сохта ходими бўйича маълумот берди

'Давлат тест маркази абитуриентларга тегишли телефон рақамларини пуллаётган сохта ходими бўйича маълумот берди'ning rasmi

Жорий йил 9 сентябр куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш” номли телеграм каналида “ДТМ менежери” номи билан минглаб абитуриентларга тегишли телефон рақамлари пулланаётганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Давлат тест маркази ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди. 

Унга кўра, Давлат тест марказида бундай шахс ишламайди ва абитуриентларнинг шахсий маълумотлари фуқароларга, ўқув марказларига ёки турли консалтинг фирмаларга, умуман учинчи шахсга берилмайди.

"Юқоридаги расмда келтирилган маълумот ёлғон ва асоссиз бўлиб, фуқаролардан турли асоссиз ва ёлғон хабарларга ишонмасликларини ҳамда товламачилар тузоғига тушиб қолмасликларини сўраймиз",–дейилади ДТМ изоҳида.

Бошқа янгиликлар