АсосийJamiyat

"Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим борганман" - Шерматов ўқувчилари полда дарс қилаётган мактаб бўйича изоҳ берди

'"Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим борганман" - Шерматов ўқувчилари полда дарс қилаётган мактаб бўйича изоҳ берди'ning rasmi

Куни кеча Қашқадарёдаги мактабда болалар парта йўқлиги учун полда дарс қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

"Кимдир жисмонан имконияти чекланган бўлсада давлатимиз обрўсини дунёга кўтаряпти, кимдир тўрт мучаси соғ бўлиб, ўзаро шахсий келишмовчилиги сабаб мамлакатимиз обрўсини тўкишга ҳаракат қилаяпти",- дейилади вазир изоҳида.

Шерматов ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган видеодаги мактабга шахсан ўзи борганини айтади:

Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим бориб, хароб аҳволда бўлганига таъмирлаш дастурига қўштиргандик. Натижада, 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирланаётган эди.

Aфсуски, дастлабки суриштирувга кўра, мактабнинг айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилари ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли, болаларни полга ўтказиб, расмини турли ижтимоий тармоқларда ва ОAВларда тарқатишмоқда. Aслида, катта миқдордаги таъмирлаш иши охиригача тўлиқ тугаб улгурмаганига, мактаб очилмаслиги, болалар вақтинча бошқа мактабда ёки масофадан ўқиб туриши режалаштирилиши керак эди. Шунинг учун ҳам мактабда янги мебеллар вақтинча ўрнатилмаган. Aгар жуда шошилинч бўлиб таъмирдан чиққан жойида ўқишни ташкил этиш жуда зарур бўлса ўтган йилги мебелни вақтинча ишлатиб турса ҳам бўлар эди. Мактабда ўқувчи сони қувватидан ошиқ эмас, шунга бир сменада ўқишни ташкил этиш учун жой етарли.

Шу орқали ярим аср давомида таъмирланмаган мактаб таъмирланаётганига Яккабоғдан ўзига хос миннатдорчилик билдиришибди...

Энди буёғига прокуратура органлари ҳолатни тўлиқ ўрганиб, тегишли жавобгарлик чораларини кўришади деб умид қиламиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар