Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат муфтийси Замир Ракиев билан учрашув ўтказди, унда мафкуравий хавфсизлик, динлараро бағрикенглик ва диний таълим масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Regnum АА га асосланиб Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабар бермоқда.
Қирғизистон Президенти экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диний таълим ва тарбия сифатини академик даражада ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган.
"Бу йўналишда мусулмонлар диний идорасининг ўрни жуда муҳим. Мамлакат халқи маданиятларининг бирлиги ва хилма-хиллигини асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятни бирлаштириш борасидаги ишларни мустаҳкамлаш зарур", - деб таъкидлайди Президент.
Шунингдек, Жапаров Чуй вилоятидаги Тўқмоқ шаҳрида Ислом Академияси қурилиши Бирлашган Араб Амирликларининг шайх Зайд бин Султон Ал-Наҳайён хайрия ва гуманитар жамғармаси кўмагида амалга оширилаётганини ҳам айтиб ўтган.
Академия қурилиши учун икки гектар ер ажратилган. Таълим муассасасига 200 га яқин ўқувчи қатнаши тахмин қилинган. Маълум бўлишича университет талабаларни аралаш магистратура ва докторантура дастурига тайёрлайди. Академия талабалари нафақат диний, балки дунёвий таълим олиш имкониятига эга бўлади, бу эса диний фанларни чуқур ўрганишни ўз ичига олади.
"Ислом Академияси қурилишида ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2019 йилда БААда имзоланган", дейилади хабарда.