АсосийJinoyat

Амирсойда 700 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

'Амирсойда 700 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой"  курорт зонасида нақд 700 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди.  Бу ҳақда Расул Кушербаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди ва ҳолат бўйича ўз фикрларини баён қилди.

"Ҳолат бўйича экология қўмитаси томонидан прокуратурага  тақдим этилган материаллар ими-жимида ёпилиб кетмаслиги керак. Гап ортга қайтариб бўлмайдиган 700 туп дарахт ва салкам 400 миллион сўмлик табиатга етказилган зарар ҳақида кетмоқда. Ўзи курорт маъмурияти одамлар тоғнинг дарахтзор табиатида дам олиш учун ҳам курортларга боришини билармикан", — дейди депутат.

Маълумотларга кўра, ҳолат назоратга олинган. Бош прокурор матбуот котиби буни таъкидламоқда.

"Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди", — дейди Ҳаёт Шамсуддинов.

Бошқа янгиликлар