АсосийJinoyat

Сергели туманидаги ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган 431 млн. сўмни "еб юборди"

'Сергели туманидаги ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган  431 млн. сўмни "еб юборди"'ning rasmi

Сергели туманидаги ширкат раҳбари  хонадон эгаларидан ундирилган  431 млн сўмни "еб юборди". Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, тумандаги “С”. ва “Г.Т.” хусусий уй жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р. 2018 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм бадал тўловларини ширкатларга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", – дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар